“Ўзбекнефтгаз”: Россиянинг “ЭТЦ ЦКБН” компанияси вакиллари билан нефтгаз қурилмаларини ва эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш имкониятлари кўриб чиқилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ–4426-сонли “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бошқарув Раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тармоқ эҳтиёжлари учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни кооперация усулида маҳаллийлаштириш имкониятлари ўрганилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ учрашувлар залида Россия Федерациясининг “ЭТЦ ЦКБН” компанияси бош директори О.А.Приймак раҳбарлигидаги мазкур компания делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида “ЭТЦ ЦКБН” компанияси вакиллари томонидан корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, маҳсулотлари ва ривожланиш режалари бўйича атрофлича тушунтириш бериб ўтилди.

“ЭТЦ ЦКБН” компанияси нефть ва газ саноати инжиниринги, лойиҳалаштириш, монтаж ва эксплуатация, асосий технологик ва юқори тоннажли нефть ва газ ускуналарини таъмирлаш ва уларнинг эҳтиёт қисмларини, фильтр элементларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш каби йўналишларда фаолият юритади.

Меҳмонларга бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, маҳаллийлаштириш, кооперация алоқаларини кенгайтириш, электрон кооперация имкониятларини кенгайтириш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ЭТЦ ЦКБН” компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳам кўриб чиқилди. Хусусан Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Ўзбеккимёмаш Заводи” АЖ негизида тармоқ корхоналари учун зарур бўладиган нефтгаз қурилмалари, уларнинг эҳтиёт қисмлари, фильтр элементларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси бўйича ўзаро фикр алмашилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|