January 16, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ соҳасида фаолият олиб бораётган ёш кадрлар ҳарбийлар билан учрашишди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати “Ўзбекнефтгаз” ациядорлик жамияти Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ёшлар ва ҳарбий хизмачилар ўртасида учрашув ташкил қилинди.

Учрашувга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчиси подполковник Кенжаев Зокир Оромович ва Мудофаа вазирлиги Хаво ҳужумидан мудофаа Қўшинлари ва Ҳарбий хаво Кучлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчиси майор Кадиров Сардор Садировичлар бошчилигидаги ҳарбийлар таклиф этилди.

Ҳарбий хизматчилар бугунги кунда мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, ҳарбий округлар қўшинларининг жанговар таркибини ва шайлигини такомиллаштириш ва ҳарбий қобилиятини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил сўзлаб беришди.

Давлат томонидан ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига яратилаётган қулай шарт-шароитлар, ҳарбий пенсионерларнинг ижтимоий муҳофазаси каби бир қатор масалаларга кучли эътибор қаратилганлиги эътироф этилди.

Ҳарбий хаво Кучлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчиси майор С.Кадиров бугунги кунда юртимизнинг мусаффо хаво остида тинч яшашини таъминлашда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб, мамлакатни хаводан ҳимоя қилишда фойдаланиладиган мавжуд замонавий техника ва қуроллар, давлатимиз хаво чегарасини қўриқлаш тартиблари ҳақида батафсил ахборот берди.

Учрашувда Мудофаа вазирлиги ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди. Шунингдек, ҳарбийлар 2021 йилнинг сўнгида “Uzbekistan GTL” заводини очилиши Жамият томонидан қўйилган муҳим қадам эканлигини эътироф этишди.

Учрашув якунида ҳарбий хизматчиларга иштироки учун миннатдорчилик билдирилди ҳамда байрам муносабати билан уларга эсдалик совғалари топширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|