“Ўзбекнефтгаз”: Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг 9 ойлик ҳисоботи таҳлил қилинди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга жорий йилнинг январь-сентябрь ойида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилинди ва бу бўйича Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳисобот берилди.

Ўтган тўққиз ойда “Ўзбекнефтгаз” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан жами 1 459 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича ижроси учун масъул этиб белгиланган мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Таҳлилларга кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви марказий аппаратига келиб тушган жами мурожаатлардан, 387 таси (27%) юридик шахслар ва 1 072 таси (73%) жисмоний шахсларга тегишлидир.

Шулардан,

• 739 таси (50%) электрон

• 463 таси (32%) ёзма

• 257 таси (18%) оғзаки мурожаатлар ҳисобланади.

Мурожаатларнинг 486 тасида (33%) ишга кириш, 200 тасида (14%) меҳнат муносабатлари,144 тасида (10%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 72 тасида (5 %) ёқилғи, 64 тасида (4%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари, қолган 493 тасида (34 %) бошқа масалалар кўтарилган.

Мурожаатларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, асосан Қашқадарё 725 та (49%), Бухоро 234 та (16%), Фарғона 52 та (4%), Жиззах 46 та (4 %), Сурхондарё 39 та (3 %) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида 160 та (11%) яшовчи фуқаролардан келиб тушган.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг марказий аппаратида ҳал этилган. Назоратга олиб кўриб чиқилган жами 1 459 та мурожаатлардан, 439 таси қаноатлантирилган, 978 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 8 таси рад этилган, 34 таси иш жараёнида.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 736 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 706 таси ижроси таъминланди, 30 таси кўриб чиқилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси сайти орқали жами 27 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчасини ижроси таъминланган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш борасидаги ишлар таҳлили “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан алоҳида назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|