“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Кемачи” конида қўшимча перфорация қилинган қудуқдан яна табиий газ ва конденсат олинмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Кемачи” конидаги 84-сонли қудуқда олиб борилган капитал таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

Ушбу қудуқнинг 2225–2230 м интерваллар оралиғи қўшимча перфорация қилинди.

Натижада қудуқдан кўшимча 50 минг кунлик газ куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Капитал таьмирлаш ишлари “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан амалга оширилди.

Маълумот учун: “Жанубий Кемачи” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида жойлашган бўлиб, 1978 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|