Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни

Ҳурматли журналистлар!

3 май – Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан журналист ва блогерларга, ОАВ таҳририятлари жамоаларини муборакбод этамиз!

Журналистнинг иши осон эмас ва баъзан ҳатто хавфли ҳамдир. Ушбу машаққатли фаолиятингизда Сизларга жасорат, матонат ва куч-қувват ҳамроҳ бўлишини тилаган ҳолда янгиликларингизда доимо энг долзарб масалалар кўтарилишини, ҳақиқатга йўғрилган ва қизиқарли бўлиб қолишининг тилакдошимиз.

Зеро, эркин оммавий ахборот воситалари ва ахборотдан эркин фойдаланиш жамиятдаги муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради.

Жорий йил мазкур сана Ўзбекистонда ҳам ўзгача тарзда нишонланмоқда. Бугундан бошлаб, то 7 май кунига қадар мамлакатимизда "Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ" номи остида медиа-ҳафталик ўтказилади.

Фурсатдан фойдаланиб, барча журналист ва блогерларга, ОАВ таҳририятлари жамоаларига соғлик-омонлик, оилавий бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, ижодларига барака тилаймиз.

Ҳурмат билан,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|