“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода қайта перфорация қилинган қудуқдан яна табиий газ ва газ конденсати қазиб олинмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” конининг 49-сонли қудуғида ҳам сув йўлларини ёпиш ва қайта перфорация қилиш ишлари амалга оширилди.

“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан таъмирланган ушбу қудуқ муваффақиятли ишга туширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқ ўзлаштирилгандан сўнг кунлик 60 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0.5 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: “Қулбешкак” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2008 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|