“Ўзбекнефтгаз”: Қайта таъмирланган қозонхоналар муваффақиятли ишга туширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан нефть ва табиий газ қазиб чиқариш бошқармаларининг иссиқлик энергияси таъминоти қозонхоналарида амалга ошириладиган таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бошқарма мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан тизимдаги иссиқлик энергияси таъминоти қозонхоналарини барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 1-, 2 - сонли қозонхоналаридаги “ДЕ-25/14ГМ” русумли буғ қозонлари ва ёрдамчи қурилмаларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

1-, 2 - қозонхоналардаги газ тақсимлаш қурилмалари, деаэратор қурилмалари, буғ қувурлари, сув таъминоти қувурлари ва ростлаш зулфинлари техник кўрикдан ўтказилди ва таъмирланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари томонидан амалга оширилган таъмирлаш ишлари якунланиб, қозонхоналар ишга туширилди.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 1-сонли қозонхонасида 5 та “ДЕ-25/14ГМ” буғ қозонлари ва ва ёрдамчи қурилмалари, 2-сонли қозонхонасида 4 та “ДЕ-25/14ГМ” буғ қозонлари ва ёрдамчи қурилмалари мавжуд.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|