January 20

“Ўзбекнефтгаз”: “Тўрақўрғон нефть базаси”да олиб борилган ўрганишлар натижасида 2,5 млрд сўмлик камомад ва талон-тарож ҳолатлари аниқланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ ва унинг филиаллари фаолияти самарадорлигини ошириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, нефть маҳсулотлари қолдиқларини қайта ўлчовдан ўтказиш йўли билан уларни қолдиқларини аниқлаш ҳамда тизимда турли талон-тарожликларни олдини олишга қаратилган масалалар юзасидан ўрганиш ва бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан 2021 йилнинг июль ойида ўтказилган ўрганишда аниқланган камчиликлар бартараф этилиши юзасидан кўрсатмалар берилган бўлсада, кейинги даврларда ҳам нефт маҳсулотларини сақлашда ва контрагентлар билан ҳисоб-китоб ишларида хато-камчиликлар давом этганм маълум бўлди.

Жумладан, Нефть базага тегишли бўлган 1-сон ва 3-сонли АЁҚШларда 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида 2 533,7 млн сўм маблағлар моддий жавобгар шахслар томонидан ўзаро тил бириктирган ҳолда ўзлаштирилган.

Нефт базада сақланаётган нефт маҳсулотлари қайта хатловдан ўтказилганда эса, 5 ҳолатда жами 4 504,2 минг сўмлик камомад мавжудлиги аниқланган ҳамда моддий жавобгар шахслардан ундирилиши таъминланган.

Кўрсатилган ҳолатлар юзасидан ўрганиш маълумотлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди ва натижада Наманган вилоят прокуратураси томонидан Нефть базанинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида профилактик ва назорат чора-тадбирлари доимий равишда амалга ошириб борилади. Аниқланган камчиликлар, ўзлаштириш ва талон-тарож ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#бензин#Аи-80#таклиф#биржа#АЁҚШ#истеъмолчи#экономика#завод#нефтебаза#нарх#кон#иқтисод#

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|