“Ўзбекнефтгаз”: Раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан Махмудов Хушнуджон Абдурахмонович Нефтни қайта ишлаш, нефткимё, нефт маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

Хушнуджон Маҳмудов шу кунга қадар “Ўзбекнефтгаз” акциядорик жамияти Иқтисод ва режалаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Туркиянинг Ўзбекистондаги хорижий компанияси ва Чехия давлати билан ҳамкорликдаги қўшма корхонада бизнесни ривожлантириш бўйича менежери бўлиб ишлаган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|