Мини-футбол бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси кубоги–2020 мусобақасига старт берилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Бугун, 7 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” спорт аренасида мини футбол бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси кубоги мусобақаларига расман старт берилди.

Турнирнинг очилиш маросимида иштирок этган Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев барча иштирокчиларни ушбу спорт байрами билан табриклади.

Бошқарув раиси ўз нутқида ушбу мусобақа ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, саломатликни тиклашга қаратилгани баробарида, оддий ишчи ходим ва раҳбарларни бирлаштирадиган майдон бўлишини ҳам таъкидлаб ўтди.

Турнирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва тизимдаги корхона ҳамда ташкилотларнинг 32 та жамоаси ўзаро ғолиблик учун куч синашишади.

Илк маротаба ташкил этилган мусобақанинг, анъанавий тарзда ўтказилиши белгилаб олинди ҳамда аёллар ўртасида ҳам спортни оммалаштиришга алоҳида эътибор берилиши, спорт тадбирлари ўтказилиши билдириб ўтилди.

Дастлабки учрашув, “Ўзбекнефтгаз” ва “Бухоро нефть базаси” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди ҳамда кичик устунлик билан мезбонлар ғалабани қўлга киритишди.

“Навоий нефть базаси", “Муборак" газни қайта ишлаш заводи, “Мароқанд нефть базаси", “Бухоро" нефтни қайта ишлаш заводи, “Кучлик нефть базаси", “Урганч нефт базаси", “Чиноз" нефтни қайта ишлаш заводи, “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”, “Андижон нефть базаси”, “Ўзнефть бурғилаш ишлари”, “Махсус энергогаз”, “Гулистон нефть базаси”, “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”, “Тўрақўрғон нефть базаси”, “Шўртан газ кимё мажмуаси”, “Термиз нефть базаси” жамоалари дастлабки учрашувда рақиблари устидан ғалабани қўлга киритишди ҳамда кейинги босқичга йўл олишди.

Турнирнинг кейинги босқичи 8 ноябрь куни давом этади.

ФОТОЛАВҲА

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|