“Ўзбекнефтгаз”: Испаниянинг “Minsait by Indra” компанияси билан ўзаро ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖда Испания давлатининг “Minsait by Indra” компанияси билан видеоконференция орқали музокара ўтказилди.

Унда Ахборот-коммуникация технологиялари, Бизнесни истиқболли ривожлантириш, Газни қайта ишлаш ва газ-кимё ҳамда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментлари ходимлари иштирок этишди.

2020 йилнинг 14 октябрида бўлиб ўтган “Каспий бўйи ва Марказий Осиёнинг нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё” еттинчи халқаро конференциясида Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти мутахассиси “Ўзбекнефтгаз” АЖда рақамли трансформациясини жорий ва келажакдаги лойиҳалари бўйича тақдимоти билан иштирок этган эди. Анжуманда ушбу тақдимотга қизиқиб қолган “Minsait by Indra” компанияси мазкур лойиҳаларни амалга оширишда ўз хизматларини таклиф этганди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари билан ўтказилган суҳбатда Испания компанияси тўғрисида батафсил маълумотлар, ахборот технологияларини жорий этиш тажрибаси ҳамда “Asset Performance Management. Onesait Plants APM”, “Onesait Platform. Minsait’s Opensource Digital Platform”, “Onesait Oil&Gas Solutions (Onesait Environment (Oil Spills Early Detection) & Onesait Sensing (Threats and leak detection for pipelines))” ҳамда “SAP S4/HANA” каби компанияларда ўзларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ечимларини ўз ичига олган тақдимотни ҳавола этишди.

Ўз навбатида Испания компаниясининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ““Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6079-сонли Фармонига мувофиқ “Нефть ва газни қайта ишлаш саноати кўрсаткичларининг катта ҳажмларини прогноз қилиш ва таҳлил қилиш учун лойиҳаларни бошқариш, қарорларни қабул қилиш соҳаларида сунъий интеллект тизимларини қўллаш” ва “Саноат хавфсизлиги соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини мониторинг қилишнинг ягона автоматлаштирилган тизимини яратиш” каби лойиҳаларни амалга оширишидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳам манфаатдордир. Учрашувда икки томон ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга қизиқиш билдиришди.

Маълумот учун: “Indra” — жаҳоннинг илғор технологик ва консалтинг компанияларидан бири, шунингдек, бутун дунё бўйлаб ўз мижозларининг асосий бизнес-операциялари учун технологик ҳамкори ҳисобланади. Бу транспорт ва мудофаа бозорларининг маълум бир сегментларида ўз ечимларини тақдим этиш бўйича дунё етакчиларидан ҳисобланади. Шунингдек, “Minsait” шўъба компанияси орқали Испания ва Лотин Америкасига трансформациялаш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида маслаҳатлар берувчи етакчи фирмалардан биридир. Унинг бизнес-модели юксак қадрият ва юқори инновацион шакллантиришга таянган ҳолда патентланган маҳсулотларнинг кенг қамровига асосланган. 2019 молиявий йилда “Indra”нинг тушуми 3,204 миллион еврога етди, 49 000 дан кўпроқ ходимларга эга, 46 та давлатда мавжуд ва қарийб 140 дан ортиқ давлатда бизнес-операцияларга эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|