“Ўзбекнефтгаз”: “UNG Petro” корхонасига қарашли АЁҚШларда электромобилларни қувватлантириш тизимлари ўрнатилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июль кунидаги ПҚ–4779-сон Қарорига мувофиқ республикада электрмобилларга хизмат кўрсатиш учун инфратузилмаси, шу жумладан, зарядлаш станциялари ва сервис марказларини ташкил этишнинг рағбатлантириш чора-тадбири белгиланган.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан брилган топшириққа асосан, “UNG Petro” МЧЖга қарашли АЁҚШларда қувватлантириш тизимлари ўрнатилмоқда.

Жумладан, “UNG Petro” МЧЖга қарашли Тошкент шаҳрида жойлашган 15-сонли “Чинобод” номли АЁҚШда 2 та электромобилларни қувватлантириш мобил станциялари модулларини ишлаб чиқарувчи тезкор зарядлаш тизимлари ўрнатилди.

Электрмобилларни ривожлантирилиши ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатлари томонидан мавжуд бўлиб экологик муаммоларни ҳал этиш, инновацион маҳсулотлар учун янги бозорларни шакллантириш имконияти сифатида қаралмоқда.

Шу муносабат билан, келгусида республика бўйлаб босқичма-босқич корхонанинг бошқа объектларида ҳам электромобилларни зарядлаш станцияси ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|