“Ўзбекнефтгаз”: Йил якунига қадар табиий газ захираси 35,0 млрд куб метрга, суюқ углеводород захиралари эса 1,5 млн тоннага ўстирилади (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан янги конларни излаб топиш, қудуқларни бурғилаш ва углеводород захираларини кўпайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Амалга оширилаётган геология-қидирув ишлари “2021 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича углеводород хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастури”га асосан олиб борилмоқда.

Ушбу Дастур доирасида 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

• 1115 кв. км 3Д сейсмик-қидирув ишлари бажарилади;

• 19 та янги – “Атау”, “Жагис” (Устюрт региони), “Ижобат”, “Раззоқбобо”, “Чорбоғ”, “Четқум”, “Бўталабулоқ”, “Ойдин” (тер.юра), “Кетмончи”, “Еттиқудуқ”, “Еттисар”, “Киндерли”, “Темирқазган”, “Истиқбол”, “Қуйи Помуқ”, “Ободқишлоқ”, “Шорқала” (Бухоро-Хива региони), “Ниёз” (Ҳиссор региони) ва “Аввал” (мел) (Фарғона региони) майдонлари бурғилаш ишларига киритилди;

• 122,300 минг метр бурғилаш ишлари амалга оширилади;

• 29 та – “Тумарис-7”, “Телегри-1”, “Ижобат-1”, “Сулаймонтепа-1”, “Шорқум-4”, “Шортак-3”, “Жанубий Аққум-2”, “Андакли-7”, “Андакли-6”, “Еттисар-1”, “Чорбоғ-1”, “Каттатепа-2”, “Ўртақум-4”, “Ижобат-2”, “Раззоқбобо-1”, “Ўртабулоқ (тер.юра)-3”, “Кетмончи-1”, “Буталабулоқ-1”, “Еттиқудуқ-1” (Бухоро-Хива региони), “Қуйи Шарқий Бердақ-1”, “Ғарбий Қуйи Сургил-1”, “Қуйи Сургил-5”, “Аралиқ-2”, “Қуйи Шарқий Бердақ-3”, “Қуйи Шарқий Бердақ-2” (Устюрт региони), “Ғарбий Полвонтош-162”, “Чақар-4”, “Аввал (мел)-1”, “Чақар-5” (Фарғона региони) излов-қидирув қудуқлари қурилиш билан тугатилиши кутулмоқда;

• 20,004 млрд куб метр табиий газ ҳамда 1416 минг тонна суюқ углеводород захиралари ўстирилишига эришилади.

Юқрида қайд этилган геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун жами 743,9 млрд сўм миқдоридаги молиявий маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.

Шунингдек, 2021 йилнинг тўртинчи чорагида геология-қидирув ишларини амалга ошириш натижасида йил якуни билан жами:

• 1370 кв.км ҳажмда 3Д сейсмик қидирув ишларини бажариш таъминланади. Шундан Шўртан участкасида 620 кв.км, Учқир участкасида эса 750 кв.км ҳажмда 3Д сейсмик-қидирув ишлари амалга оширилади;

• 19 та янги майдонларнинг барчаси излов бурғилаш ишларига киритилади;

• 170,0 минг метр ҳажмда излов-қидирув бурғилаш ишларини амалга оширилади;

• 50 та излов-қидирув қудуқлари қурилиш билан тугатилади.

Амалга ошириладиган геология-қидирув ишлари натижасида 2021 йил якунига қадар табиий газ захирасини 35,0 млрд куб метрга, суюқ углеводород захираларини эса 1,5 млн тоннага ўстириш таъминланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|