“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси “Муборак” газни қайта ишлаш заводида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳа доирасида қилинаётган ишлар ҳолатини ўрганди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан “Муборак” газни қайта ишлаш заводи фаолияти ва инвестицион лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ўрганилди.

“Муборак” газни қайта ишлаш заводида маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, корхонада автоматлаштириш жараёнлари ҳамда қурилмалардаги капитал таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиб чиқилди.

Бошқарув раиси оператив диспетчерлик бошқарувининг автоматлаштирилган тизимнининг диспетчерлик хонасида бўлиб, автоматлаштириш борасида қилиниши керак бўлган қўшимча вазифаларни белгилаб берди.

Ташриф давомида завод ишчи-ходимларининг яшаш шароитини яхшилаш, сифатли озиқ-овқатлар билан таъминлашга ҳам эътибор қаратилди. Бор муаммоларни бартараф этиш учун тегишли мутасаддиларга топшириқ берилди.

Шундан сўнг, Бошқарув раиси ва “Ишчи гуруҳ” аъзолари суюқ углеводород маҳсулотларини ишлаб чиқариш миқдорини кўпайтириш ва аҳолига қўшимча тарзда суюлтирилган газ етказиб бериш мақсадида барпо этилаётган инвестицион лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишларнинг якуний босқич ҳолати билан танишдилар.

“Мавжуд пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасининг 1-, 2- ва 3-тизимлари қурилмаларини модернизация қилиш” ҳамда “Пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасининг 4-тизимини қуриш” лойиҳаси белгиланган муддатда қуриб битказилгани эътироф этилди.

Аҳолига суюлтирилган газ маҳсулотларини кўпайтириш мақсадида, амалга ошириладиган 2 та инвестицион лойиҳа доирасида модернизация қилиш ва қурилиш-монтаж ишлари коронавирус пандемияси бўлишига қарамай, белгиланган муддатда бажарилгани таъкидланди.

Бошқарув раиси ушбу инвестицион лойиҳа доирасидаги сўнгги босқич ишларини якунлаб, жорий йилнинг 1 сентябрига қадар уни тўлиқ фойдаланишга топшириш бўйича топшириқлар берди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|