“Ўзбекнефтгаз”: “Муборак” газни қайта ишлаш заводида 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминланмоқда (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик департаменти билан келишилган ҳолда бошқарма ва корхоналарни 2020/2021 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида, асосий муҳандислик коммуникациялар, технологик асбоб-ускуналар, объектларни таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни “Муборак” газни қайта ишлаш заводи 2020/2021 йил куз-қиш мавсумида ишлаб чиқаришни узлуксиз ва беталафот бўлишини таъминлаш учун, 1-элементар олтингугурт олиш қурилмасида режали тўла таъмирлаш олиб борилди.

“Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимларини оптималлаштириш натижасида қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ ҳажми кунлик 4–5 млн куб метрга қисқаришининг олди олинди.

Қурилмада таъмирлаш ишларининг олиб борилишидан асосий мақсад, куз-қиш мавсумида ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини таъмирлаш баробарида, истеъмолчиларни табий газ билан барқарор таъминлашдан иборатдир.

Маълумот учун, 1-элементар олтингугурт олиш қурилмасининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 55 минг тоннани ташкил этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|