“Ўзбекнефтгаз”: Газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларига газни рационал тақсимлаш ва қурилмаларнинг иш режимлари оптималлаштирилди

Бош саҳифа Русский

Мутахассислар томонидан Муборак нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармасига қарашли юқори олтингугуртли конлардан “Ўртабулоқ–МГҚИЗ” ва “Денгизкўл–МГҚИЗ” газ узатиш қувурларидан келаётган табиий газ босимлари таҳлил қилинди. Таҳлил натижалари ушбу қувурлар бирлашган коллекторидан “Муборак” газни қайта ишлаш заводи қурилмаларига кираётган газ босимларининг кўрсаткичлари бир-биридан (0,4 кгс/см2 кўрсаткичга) фарқ қилаётганлигини кўрсатди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Угеводородларни қазиб чиқариш департаменти, “Муборак” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва “Муборак” газни қайта ишлаш заводи мутахассислари билан келишилган ҳолда, заводнинг табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларига кириш босимларини барқарорлаштириш ишлари олиб борилди.

Газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларига газни рационал тақсимлаш ва қурилмаларнинг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ўртабулоқ–МГҚИЗ” ва “Денгизкўл–МГҚИЗ” газ узатиш қувурларидан келаётган табиий газ босимлари тенглаштирилди ва кунлик газ қазиб чиқариш ҳажмининг 60 минг куб метрга кўпайишига эришилди.

Маълумот учун: “Муборак газни қайта ишлаш заводи” Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 12-, 27-сонли қурилмалари 1983–2017 йилларда ишга туширилган бўлиб, регенерация газларини юқори олтингугуртли ва карбонат ангидритдан тозалашга мўлжалланган. Қурилма йиллик 29,5 млрд куб метр юқори олтингугурт бирикмали газини қабул қилишга мулжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|