“Ўзбекнефтгаз”: “Муборак” газни қайта ишлаш заводида хавфли ишлаб чиқариш объектларида ўқув машғулот ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Муборак” газни қайта ишлаш заводи хавфли ишлаб чиқариш объектларида авария вазиятларини бартараф этиш режаси асосида 2021 йил давомида ўқув-машқ тревогаларини ўтказиш режа-жадвали”нинг ижросини таъминлаш мақсадида, “Муборак” газни қайта ишлаш заводининг 16-сонли Газни пропан билан совутиш цехи хавфли ишлаб чиқариш объектларида ўқув машғулот ўтказилди.

Ўқув машғулотни ўтказишдан асосий мақсад – завод ишчи-ходимларини фавқулод вазиятларда хавфсиз ва тўғри ҳаракатланиб, авария вазиятларини бартараф этиш, жароҳатланган ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлашга ва тузилмавий хизматлар билан уйғунликда ҳаракатларни баҳолашга қаратилган.

Ўқув машғулот Газни қайта ишлаш заводининг Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан ташкил этилди.

Ўқув машғулотда 16-сонли Газни пропан билан совутиш цехининг кўнгилли газдан ва ёнғиндан қутқариш гуруҳи аъзолари, ёнғин қутқарув қисмлари ва Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми ходимлари фаол ва намунали иштирок этишди.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўлими бошлиғи Д.Шомаматов тайёрлади.

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|