“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқдаги “Қуйи Сургил” газконденсат конидан 719,4 млн куб метр табиий газ ва 8,6 минг тонна газ конденсати қазиб олиниши кутилмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги “Қуйи Сургил ” конидан табиий газ қазиб олиш ҳажмини ошириш учун конлар ва қудуқларда вахта режимида иш олиб борилмоқда.

2020 йилнинг шу даврига қадар бўлган маълумотларга кўра, конда 11 та қудуқ бўлиб, ҳозирда 5 та қудуқ доимий ишлаб турибди. 2 та қудуқда эса бурғилаш ишлари олиб борилмоқда. Қолган 4 та қудуқда эса ўзлаштириш жараёни бажарилмоқда.

Ҳозирга қадар ушбу конда 2 та қудуқ бурғиланиб ишга топширилди. Улардан қўшимча 17 млн куб метр табиий газ 0,41 минг тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

“Қуйи Сургил” конидан қазиб олинаётган табиий газни комплекс тайёрлаш мақсадида “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмаси қурилиб ишга туширилган.

Ушбу комплексда тайёрланаётган табиий газнинг сифат даражасини янада ошириш мақсадида қурилмада метанол пуркаш тизимини ўрнатиш ишлари ҳам амалга оширилди.

Бундан ташқари, “Қуйи Сургил” конидан газ қазиб олишни кўпайтириш мақсадида “Қуйи Сургил” газ йиғиш пунктидан “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача бўлган газ қувурининг газ ўтказувчанлигини ошириш мақсадида қўшимча 4,7 км диаметри 426 мм газ қувурини қурилиши бўйича лойиҳалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

2020 йилда “Қуйи Сургил ” конидан 719,4 млн куб метр табиий газ ва 8,6 минг тонна газ конденсати қазиб олиш режалаштирилган. Август–декабрь ойларида эса яна 3 та қудуқ бурғиланиб ишга топшириши режалаштирилган.

Ушбу қудуқлардан қўшимча 30,6 млн куб метр табиий газ 0,61 минг тонна газ конденсати ва 3 та қудуқ мукаммал таъмирланиши натижасида, қўшимча 13,8 млн куб метр табиий газ ва 0,3 минг тонна газ конденсати қазиб чиқариш кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|twitter|