“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида “GTL” синтетик керосинини сақлаш учун қилинаётган ишлар ҳолатини ўрганди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида бўлди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳи” “GTL” синтетик керосинини сақлаш учун 5 минг куб метр ҳажмдаги 2 та сақлаш сиғимини қурилиш ишлари билан танишди.

Ўз навбатида, 31 минг тонна синтетик керосинни қайта ишлаш борасида қилинаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

Бошқарув раиси қурилиш ишлари белгиланган муддатларда амалга оширилмаётганини танқид қилди ва қурилиш ишларига масъул бўлган “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ раҳбари Кушаев Баҳром Болтаевични огоҳлантирди.

Белгиланган вазифалар ўз вақтида ижро қилиниши ҳамда қисқа муддатда қурилиш якунланиши кераклиги бўйича топшириқлар берди.

“GTL” синтетик керосинини сақлаш учун қурилаётган сақлаш сиғимларининг қуриш ишларини жорий йилнинг июнь ойига қадар тўлиқ якунлаш кераклиги бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Бошқарув раиси “Пахта нефть базаси” айнан Жамият маблағларини тежалиши ва бор имкониятлардан унумли фойдаланиш мақсадида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи ихтиёрига ўтказилаётганини айтиб ўтди.

Айнан шу орқали 130 млрд сўм маблағ тежаб қолинаётгани ва бу мақсадли ишларда фойдланиши қўшимча қилинди.

Ташриф давомида қурилиш ишлари Бош лойиҳачиси ЎзЛИТИ мутахассислари билан биргаликда қурилиш ишларини сифатли якунлаш кераклиги алоҳида таъкидланди.

Шў ўринда таъкидлаш керакки, ушбу қурилиш ишлари замирида ёнилғи маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва рақобатдошлигини таъминлаш туради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|