“Ўзбекнефтгаз”: Этилен ишлаб чиқариш цехидаги ҳаво билан совутиш қурилмасида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, қазиб олинган маҳсулотларни қайта ишлаш ва тайёрлаш ҳамда сифат кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида, соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш жараёнларида табиий газдан нордон газларни тозалаб олишда фойдаланилган диетаноламин эритмасини совутиш учун мўлжалланган ҳаво билан совутиш қурилмасининг “F” пакетида таъмирлаш ишлари ишлаб чиқариш жараёнларига таъсир этмаган ҳолда олиб борилмоқда.

Мазкур ҳаво билан совутиш қурилмасининг “F” пакетини таъмирлаш ишларига юқори классификацияли пайвандчи ва тажрибали ишчи ходимлар жалб қилинган.

Иссиқлик алмашиниш эффектини меъёрлаштириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун ҳаво билан совутиш қурилмасининг “F” пакети монтаж қилиниб, гидравлик синовдан ўтказилмоқда.

Ушбу қурилмани таъмирлаш ишлари орқали келгусида ишлаб чиқариш жараёнларини хавфсиз ва узлуксиз тўлиқ қувватлар билан ишлашини таъминланади.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг март ойида мажмуанинг малакали мутахассислари томонидан ҳаво билан совутиш қурилмасининг биргина “D” пакети бўйича олиб борилган таъмирлаш ишлари орқали қарийб 800 млн сўм миқдоридаги маблағлар тежаб қолинишига эришилган.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|