February 10

“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг январь ойида Шўртан ҳудудининг 90 км.кв майдонда 3Д сейсмик-қидирув ишлари амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 декабрь куни “Uzbekistan GTL” заводининг очилишига ташрифи давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ушбу ҳудудда геология-қидирув ишларини ривожлантириш борасида кўрсатмалар берган эди. Айни пайтда ушбу топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилда геология-қидирув ишларини молиялаштириш ҳажмларини 2 баробарга ошириш, ушбу заводни хом ашё ресурслари билан таъминлаш борасидаги бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу мақсадларда, Бошқаруви раиси бошчилигида Қашқадарё вилоятида жойлашган “Шўртан” конининг янги истиқболларини аниқлашга қаратилган 3Д сейсмик-қидирув ишлари натижалари узлуксиз таҳлил қилиб борилмоқда.

Шўртан ҳудудида “Ўзбекнефтгаз” АЖ маблағлари ҳисобидан 2021 йилда 620 кв.км. майдонда 3Д сейсмик-қидирув ишлари бажарилган бўлса, жорий йилнинг январь ойида яна 90 км.кв майдонда ушбу ишлар амалга оширилди.

3Д сейсмик-қидирув ишларини амалга ошириш учун пудратчи сифатида “Ўзбекгеофизика” АЖ жалб этилган. Ишлар АҚШнинг “INOVA” компаниясида ишлаб чиқарилган сейсмик ускуналар ва жиҳозлар ёрдамида, 400 дан ортиқ маҳаллий мутахассислар ҳамда 50 дан ортиқ махсус техникаларни сафарбар қилиш орқали амалга оширилмоқда.

Амалга оширилаётган 3Д сейсмик-қидирув ишларининг сифат кўрсаткичлари малакали мутахассислардан иборат “Супервайзерлар гуруҳи” томонидан доимий равишда назорат қилиб борилмоқда. Олинган маълумотлар эса “Маълумотларни қайта ишлаш” марказларига етказиб берилиб, тезкор тартибда қайта ишланмоқда.

3Д сейсмик-қидирув ишларининг якуний маълумотлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфида мавжуд бўлган энг сўнгги русумдаги серверлар, замонавий компьютер технологиялари ва илғор дастурий таъминотлардан фойдаланган ҳолда рақамли геологик моделлаштириш орқали таҳлил қилинмоқда.

Ушбу ишларни бажариш натижасида Шўртан ҳудудидаги барча конларнинг янги истиқболлари баҳоланади, табиий газга тўйинган янги қатламлар аниқланади, нефт ва газга истиқболли бўлган янги майдонлар ва участкалар ҳамда қудуқларни бурғилаш нуқталари белгилаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2021 йилда бажарилган ишлар натижасида “Шўртан” кони ҳудудида 1-сонли терриген юра қудуғини бурғилаш ишлари бошланди ва ҳозирда унинг чуқурлиги 1395 метрга етди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан геология-қидирув ишларини самарали амалга ошириш, 2022 йил якуни бўйича белгиланган барча прогноз кўрсаткичларни тўлиқ бажаришни таъминлаш мақсадида, ушбу тадбирларга соҳанинг энг малакали геолог ва геофизик мутахассислари жалб этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Республиканинг Устюрт, Газли, Муборак ва Шўртан зоналарининг истиқболли майдонларида углеводород заҳираларини ўстириш ҳамда янги нефть ва газ конларини очишга йўналтирилган геология-қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|