December 2, 2021

“Ўзбекнефтаз”: “Тегирмон” конидан “Сомонтепа” конигача янги газ қувурини ўрнатиш ишлари бошланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тегирмон” конлар гуруҳидан қазиб чиқарилаётган табиий газларни ташиш тизимини модернизация қилиш лойиҳасининг иккинчи босқич – газ қувурининг қурилиш-монтаж ишлари бошланди.

Лойиҳа доирасида қувурлардаги сиқилишларни бартараф этиш ва табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтиришга эришиш мақсадида “Тегирмон” конлар гуруҳидан “Сомонтепа” конигача диаметри Ø219 мм.ли L-22 км узунликдаги газ қувури ўрнатилмоқда. Қувурлар ва бошқа зарур бўлган моддий техник ресурслар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан етказиб берилди.

Қурилиш-монтаж ишлари “Нефтегазтаъмир” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Ушбу қувурнинг ишга туширилиши натижасида қувурдаги газ сиқилишлари бартараф этилиб, унинг ўтказувчанлик қобилияти ортиши эвазига кунлик қўшимча табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтиришга эришилади.

Маълумот учун: “Тегирмон” кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган булиб 2019 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|