October 27, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқариладиган авиация ёқилғиси технологиялари халқаро стандартларга мувофиқ деб топилди

Бош саҳифа Русский

2021 йилнинг 19 октябридан 22 октябригача бўлган даврда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида сифат менежменти тизимининг “AS 9100D” халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида “Русский регистр” сертификатлаштириш органи томонидан биринчи назорат аудити ташкил этилди.

Текширув давомида аудиторлар “Джет A-1” газ турбинали двигателлари учун авиация ёқилғисини ишлаб чиқариш билан боғлиқ технологик жараёнларни ўрганиб чиқишди. Ички ҳужжатлар таҳлил қилинди ва ходимлар билан иш жойларида суҳбатлар ўтказилди.

Халқаро аудиторлар томонидан завод мутахассисларининг кўп йиллик тажрибаси ва малакаси, жумладан, технологик режимни саноат хавфсизлиги талаблари асосида тўғри сақланиши, ишлаб чиқарилаётган “Джет A-1” русумли авиация ёқилғисининг сифатини назорат қилиниши, ускуналарга ўз вақтида техник хизмат кўрсатилиши ва инфратузилмани яхши ҳолатда сақлаши юқори баҳоланди.

Маълумот учун: “Русский регистр” Россиянинг энг йирик ва халқаро миқёсда тан олинган сертификатлаштириш ва эксперт ташкилоти ҳисобланади. Мазкур ташкилот 20 йилдан зиёд вақтдан бери сертификатлаштириш ва эксперт баҳолаш хизматларини тақдим этиб келади.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|