“Ўзбекнефтгаз”: “Тўрақўрғон нефть базаси”да куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Жумладан, “Тўрақўрғон нефть базаси”да 4 дона РВС 1450 куб метр сиғим ва 9 дона РГС 550 куб метр тозаланди, 8 дона РВС 7750 куб метр буёқланди. 3500 метр ҳар хил диаметрли технологик қувурлар, 21 дона технологик қувурлар устидан ўтиш металл кўприклари қайта таъмирдан чиқди ва текширувдан ўтказилди.

Нефть база ва унинг филиалларидаги нефть маҳсулотларини тушириш темир йўл эстакадалари, автоёнилғикашларга ёнилғи қуйиш автоэстакадалари, идишлар омборхоналари соз ҳолатга келтирилди.

Шу билан бир қаторда объектда асосий муҳандислик коммуникацияларида ҳам қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Насосхонада таъмирлаш, ёнғин хавфсизлиги қалқони тўлиқ комплектация ҳолатига келтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари 3 та қозонхонани ва 1 та қозонни жорий таъмирлаш,
2 та сиғимни мукаммал таъмирлаш, 70 метр иссиқлик тармоқларини изоляция қилиш, 55 метр сув тармоқларини таъмирлаш режалаштирилган.

Ишчи ходимларни мавсум учун белгиланган меъёр бўйича керакли махсус кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖнинг Уйчи, Учқўрғон, Чуст ва Поп филиаллари мавжуд бўлиб, уларда жами 32 та ФЁТШ ҳамда 2 та АЁҚШ истеъмолчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Вилоят қишлоқ ва халқ хўжалигига жами 92 та автоёнилғикашлар ва 53 та тракторлар орқали билан нефть маҳсулотлари узлуксиз етказиб берилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|