“Ўзбекнефтгаз”: Олимлар томонидан экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳаллий маҳсулот ва технологияларнинг лойиҳалари таклиф этилди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берганимиздек, 2021 йил 11-12 ноябрь кунлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида “Нефть ва газ, электр энергетика, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати” мавзусидаги ҳудудий саноат ярмаркаси ўтказилмоқда.

Кўргазма доирасида “Илмий-тадқиқот муассасалари инновацион лойиҳалари, янги технологиялари, ишлаб чиқариш лойиҳа таклифлари асосида экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш, саноат кооперациясини янада ривожлантириш” масалалари бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

“Ўзбекнефтгаз” Инновацион ривожланиш бўлими томонидан томонидан ташкил тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология илмий текшириш институти, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё технология институти олим ва илмий ходимлари билан биргаликда хусусий сектор вакиллари иштирок этишди.

Иштирокчилар бугунги кунда нефть-газ соҳаси ишлаб чиқариш корхоналари томонидан импортдан олинаётган кимёвий реагентларни республикада ишлаб чиқариш ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича тайёрланган тақдимотларини намойиш этишди.

Давра суҳбати жами 10 тан ортиқ мавзуларда маърузалар қилинди, жумландан:

- Олтингугуртдан олтингугуртли битум ва олтингугуртли бетон махсулотларини ишлаб чиқариш технологияси;

- Регенерацион газларни тозалашда қўлланилган амин эритмаларини иссиқликка бардошли тузлардан тозалаш;

- Этилен асосида циклогексан ишлаб чиқариш технологияси;

- Занглашга қарши қопламалар олиш технологияси;

- Нефть-газ саноатида ишлатилган етаноламинларни хоссаларини тиклаш ва уларни табиий газни тозалаш жараёнида қайта қўллаш;

- Совутиш учун қўлланиладиган фреон ва бошқалар.

Давра суҳбатида олимлар тамонидан таклиф қилинган илмий ишланмалар нефт ва газ корхоналари мутахассислари томонидан чуқур ўрганиб чиқилади ва келажакда ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилади.

Мазкур давра суҳбати олимлар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари мутахассислар ўртасида илмий-инновацион алоқаларни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар эшигини очади.

Йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть-газ соҳасига илмий-инновацион янгиликларни тадбиқ қилиш бўйича барча имкониятларни сафарбар этишга тайёр эканлигини таъкидланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|