April 7

“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуаси қисқа муддатли таъмирлашдан сўнг одатий режимда иш бошлади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газни қайта ишлаш заводларининг қувватларини тиклаш ҳамда технологик қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу тадбирлар доирасида Шўртан газ кимё мажмуасида олиб борилган жорий таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етиб, технологик қурилма ва ускуналарни босқичма-босқич ишга тушириш ишлари муваффақиятли амалга оширилди. Айни пайтда мажмуа одатий иш режимида ишлай бошлади.

Мажмуада олиб борилган жорий таъмирлаш ишлари давомида корхона бўйича 50 дан ортиқ иссиқлик алмашиниш қурилмалари очилиб, қувурлар боғлами ички қисмлари юқори босимли сув ёрдамида тозаланди ва техник текширув ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, 40 дан ортиқ айланувчи механизмларда таъмирлаш ва 100 га яқин қурилма ва идишларда тозалаш, кўрикдан ўтказиш ва диагностика ишлари бажарилди.

Бундан ташқари, технологик жараён ва қурилмалардаги 90 га яқин сақловчи клапанлар тарировка қилиниб жойига ўрнатилди.

Жорий йилнинг 4 февраль куни Марказий Осиё электр таъминоти тизимидаги узилиш сабабли мажмуадаги Этилен ишлаб чиқариш цехининг асосий қурилмаларидан бири саналадиган пиролиз печларининг юқори ҳароратга чидамли махсус радиант қувурлари мутлоқо яроқсиз ҳолга келган эди. Мажмуада амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари жараёнида мазкур қурилма ҳам корхонанинг малакали мутахассислари томонидан қайта таъмирланди ва тўла қувват билан ишлай бошлади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, режали жорий таъмирлаш ишлари ишлаб чиқариш жараёнларида келгусида вужудга келиши мумкин бўлган кутилмаган узилишларнинг олдини олиш ҳамда технологик қурилма ва ускуналарнинг узоқ муддат сифатли ва самарали ишлашини таъминлашга хизмат қилади.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|