“Ўзбекнефтгаз”: “Нефть ва газ конларини ишлаб чиқиш ва ишлатиш” мутахассислиги бўйича Ихтисослаштирилган илмий кенгаш ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

Ҳозирги кунда “O‘ZLITINEFTGAZ” АЖ томонидан нефть ва газ соҳаларининг инвестиция лойиҳаларини халқаро стандартларни жорий этган ҳолда ишлаб чиқиш мақсадида малакали мутахассислар ва иқтидорли ёшларни жамлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ–6097-сон “2030 йилгача фанни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони билан белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасида ҳам самарали натижаларга эришилмоқда.

Хусусан, “O’ZLITINEFTGAZ” АЖ қошида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Олий Аттестация Комиссиясининг 2021 йил 25 августдаги 369-сонли қарорига асосан, “Нефть ва газ конларини ишлаб чиқиш ва ишлатиш” мутахассислиги бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) (DSc.23/25.08.2021.Т.136.01) 04.00.13 илмий даражаларини бериш ваколатига эга бўлган Ихтисослаштирилган илмий кенгаш ташкил этилди.

Ушбу кенгашнинг ташкил этилиши соҳада юқори малакали илмий ва муҳандис ходимларни тайёрлаш ва уларни илмий фаолиятга йўналтириш, нефть ва газ операцияларида технологик ютуқни таъминлаш, малакали кадрлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда, интенсив ўқитиш, мутахассисларни илмий ва технологик фаолиятга жалб қилиш, шунингдек, илмий йўналишларни жадал шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|