“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёдаги сиқув компрессор станцияларида юзага келган авариявий ҳолат навбатма-навбат бартараф этилмоқда

Бош саҳифа Русский

2021 йил 4 январь куни соат 07:00да “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда”, “Жанубий Кемачи”, “Жанубий Ўртабулоқ”, “Денгизкўл”, “Сомонтепа” сиқув компрессор станцияларидаги 14 та газ ҳайдаш агрегатлари авариявий ҳолатда тўхтади.

Бунинг натижасида, “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистраль газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи камайди.

Газ ҳайдаш агрегатларидаги авариявий ҳолатга нефть ва газ қазиб чиқариш конларини электр энергия билан таъминлаб турган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга тегишли бўлган “Нефтчи 110/35/6 кВ” подстанциясида юзага келган носозлик сабаб бўлган.

Бугун соат 12:45да “Нефтчи 110/35/6 кВ” подстанциясида юзага келган носозлик бартараф этилди ва кучланиш битта тармоқ орқали берила бошланди.

“Зеварда”, “Жанубий Кемачи”, “Жанубий Ўртабулоқ”, “Денгизкўл”, “Сомонтепа” сиқув компрессор станцияларидаги газ ҳайдаш агрегатлари навбатма-навбат қайта ишга туширилмоқда:

– Соат 13:30 дан 14:12 га қадар “Жанубий Ўртабулоқ” сиқув компрессор станциясидаги 200 ва 300-сонли газ ҳайдаш агрегатлари;

– Соат 14:08 дан 16:45 га қадар “Сомонтепа” сиқув компрессор станциясидаги 100 ва 200-сонли газ ҳайдаш агрегатлари;

– Соат 14:50 дан 19:00 га қадар “Жанубий Кемачи” сиқув компрессор станциясидаги 200, 300 ва 400-сонли газ ҳайдаш агрегатлари;

– Соат 14:50 дан 16:00 га қадар “Денгизкўл” сиқув компрессор станциясидаги 100, 300 ва 400-сонли газ ҳайдаш агрегатлари;

– Соат 15:40 дан 18:40 га қадар “Зеварда” сиқув компрессор станциясидаги 100 ва 200-сонли газ ҳайдаш агрегатлари ишга туширилди.

Ҳозирда “Зеварда” сиқув компрессор станциясидаги 300 ва 400-сонли газ ҳайдаш агрегатлари ва “Жанубий Ўртабулоқ” сиқув компрессор станциясидаги 100-сонли газ ҳайдаш агрегатларини ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўз навбатида, “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистраль газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи қайта тикланди.

Ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг малакали мутахассислари ҳамкорликда юзага келган ҳолатни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича ишларни амалга оширишмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|