“Ўзбекнефтгаз”: Авариявий ҳолат сабаб ишдан тўхтаган газ ҳайдаш агрегатлари барқарор иш режимида ишламоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Марказий ишлаб-чиқариш диспетчерлик департаменти 2021 йил 4 январь куни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли “Нефтчи 110/35/6 кВ” подстанциясида носозлик юзага келгани ҳақида хабар берган эди.

Юзага келган носозлик “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг малакали мутахассислари томонидан бартараф этилди.

Электр таъминотида бўлган авариявий ҳолат тўлиқ тикланди ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли “Зеварда”, “Жанубий Кемачи”, “Жанубий Ўртабулоқ”, “Денгизкўл”, “Сомонтепа” сиқув компрессор станцияларидаги газ ҳайдаш агрегатлари қайта ишга туширилди.

Олиб борилган ишлар натижасида, “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистраль газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи тўлиқ тикланди ва ҳозирда газ ҳайдаш агрегатлари барқарор иш режимида ишламоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|