“Ўзбекнефтгаз”: “Андижон нефть базаси”да ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тадбир ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан қиш мавсумида нефть маҳсулотларини сақлаш базаларининг ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланиш ҳолати, автоматик ёнғиндан дарак бериш тизимлари, ёнғинни ўчириш қурилмалари, ёнғинга қарши сув таъминоти манбалари (гидрантлар, сув ҳавзалари, ички ёнғин ўчириш жўмраклари), ёнғин ўчириш техникаларининг созлиги яна бир бор текширувдан ўтказилмоқда.

Шунингдек, нефть базаларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, қутқарув ва бошқа шошилинч ишларни бажаришда объект бўлинмаларининг ҳаракатга шайлигини ошириш мақсадида профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.

“Андижон нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятининг таркибидаги “Гурунч мозор” филиалида ҳам ёнғин хавфсизлигига бағишланган ўқув ҳамда амалий машғулотлар ўтказилди.

Унда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, филиал ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими хизматчилари иштирок этишди.

Бу каби профилактик тадбирлар табиий ва техноген тусдаги юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қутқариш ва бошқа шошилинч ишларни аниқлаш, ташкиллаштириш ва амалга оширишда объектдаги ишларни мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Шунингдек, хавфлилик даражаси юқори саналган ҳудудда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, қутқарув ва бошқа шошилинч ишларни бажаришда назорат органлари, объект бўлинмаларининг ҳаракатга тайёрлик даражасини оширади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|