“Ўзбекнефтгаз”: “OLTIN YO‘L GTL” лойиҳасининг амалга оширилиши якуний босқичга кирди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Республика иқтисодиёти учун ўзининг стратегик аҳамияти ва муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда минтақадаги энг йирик инвестицион лойиҳа – “Uzbekistan GTL” ва “Oltin Yo‘l GTL” (савдо белгиси) номлари билан машҳур бўлган “Шўртан газ кимё комплексининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жадал суръатлар билан давом этмоқда.

“OLTIN YO‘L GTL” лойиҳасининг амалга оширилиши якуний босқичга кирди ва 90,5 фоиз иш якунланди. Қурилиш-монтаж ишлари 75,22% га бажарилди.

Бугунги кунда заводнинг қурилиш майдонида 11 мингга яқин ишчи ва мутахассислар иш олиб бормоқда, 1 мингга яқин техника сафарбар этилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига кўра, иш фаол суръатларда, бир неча сменада, биринчи навбатда, ишчиларнинг хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда, барча санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ва сифат назоратида олиб борилмоқда.

Завод қурилишини шу йил охирига қадар якунлаш режалаштирилган, заводнинг айрим ёрдамчи ва технологик бўлинмаларида эса ишга туширишдан олдин иш олиб борилмоқда. Қурилиш майдонига асосий технологик ускуналар этказиб берилди, уларнинг ўрнатилиши якунланмоқда.

2021 йилнинг биринчи ярмида завод синтетик суюқ ёқилғини ишлаб чиқаришни бошлайди ва босқичма-босқич тўлиқ лойиҳалаш қувватига чиқади.

Завод ўзининг тўлиқ лойиҳалаш қувватига эришгач, йилига 3,6 млрд куб метр табиий газ (метан) қайта ишлайди ва 1,5 млн. тонна юқори сифатли, экологик тоза синтетик суюқ ёқилғи, жумладан, 307 минг тоннадан ортиқ авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта ва 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаради.

Шу билан бирга, GTL томонидан ишлаб чиқарилган нафта полимер маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун Шўртан газ кимё мажмуасининг кенгайтириш объектларига йўналтирилади ва шу орқали ягона нефть-кимё кластерини яратади.

GTL маҳсулотлари учун асосий бозор ички бозор ҳисобланади. Маҳсулотлар мамлакатимиз ёқилғи-энергетика мустақиллигини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш борасида алоҳида аҳамият касб этади. Лойиҳа ҳар йили қарийб 1 миллиард доллар миқдорида нефть маҳсулотларини импорт ўрнини босишни таъминлайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|