December 22, 2021

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг тизимдаги энергетика соҳаси вакилларига байрам табриги

Бош саҳифа Русский

Азиз ҳамкасблар!

Сизларни 22 декабрь – Энергетиклар касб байрами куни муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Мамлакатимиз аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурларига бўлган талаблар кун сайин ошиб бораётган бир вақтда уни узлуксиз етказиб бериш ва барқарорлигини таъминлаш замирида Сиз азиз соҳа ходимларининг машшақатли меҳнатлари жой олган.

Бу борада ишонч билан айтишим мумкинки, нефть ва газ соҳасида хизмат қилаётган энергетика соҳаси ходимлари ҳам бир тану бир жон бўлиб, шижоат билан фидокорона меҳнат қилишмоқда.

Бир жамоа бўлиб нефть ва газ корхоналарида энергия таъминотининг узлуксизлигини таъминлаш орқали ишлаб чиқариш режа кўрсатгичларининг ўз вақтида бажарилишига салмоқли ҳисса қўшиб, энергетика иқтисодиётнинг устуни эканлигини амалда исботладингиз.

Халқимиз фаровонлиги, юртимиз равнақи йўлида эришилаётган ютуқлар ва муваффақиятларда ҳар бирингиз ўз ҳиссангизни қўшаётганингизни алоҳида эътироф этиш зарур.

Фурсатдан фойдаланиб, нефть ва газ қазиб чиқариш ҳамда қайта ишлаш йўлида жамиятимиз ва тизимдаги корхона ва бошқармаларда меҳнат қилаётган энергетика соҳаси ишчи ходимларини Энергетика куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Ҳурмат билан,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ
Бошқарув раиси
Меҳриддин Абдуллаев

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|