March 15

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондонда “White & Case” вакиллари билан учрашди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятида янада самарали натижаларга эришиш, халқаро етакчи молия институтлари ва халқаро банклар билан илғор ҳамкор масалаларида келишувга эриши, тажриба алмашиш ҳамда инновацион тажрибаларни ўрганиш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун учун Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари Англиянинг Лондон шаҳрида бўлиб турибди.

Ташриф чоғида “Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги делегацияси аъзолари “White & Case” юридик ташкилоти вакиллари билан учрашишди.

“White & Case” вакиллари компаниянинг умумий фаолияти, ҳозирги трансформация жараёнлари, шунингдек, кейинги йилларда эришилган натижалар билан таништирилди.

Томонлар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар ва Жамиятнинг еврооблигацияларини чиқариш жараёнида самарали юридик ёрдам кўрсатганлиги учун уларга яна бир бора миннатдорчилик билдириб ўтилди.

“Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди, ва бу ўз навбатида “White & Case” вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.

Учрашувда томонлар халқаро бозорлардаги мавжуд вазият ва юзага келиши эҳтимоли бўлган беқарор иқтисодий вазиятлар борасида ҳам фикр алмашишди.

Томонлар қўшма лойиҳаларнинг бугунги ҳолати, янги истиқболли йўналишлар бўйича дастлабки келишувларга эришдилар ҳамда режалаштирилган лойиҳалар доирасида ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|