March 29

“Ўзбекнефтгаз”: “Помуқ”, “Алан” ва “Култак” конларининг алоқа каналлари автоматлаштирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан “Рақамли кон концепцияси” лойиҳаси асосида конлардаги технологик жараёнларни автоматлаштириш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш мақсадида бошқарув аппарати ҳамда нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларига қарашли конлар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланмоқда.

Ушбу тадбирларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4699-сонли қарори дастуруламал бўлмоқда.

Жумладан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Култок”, “Помуқ” ва “Алан” конларида алоқа каналларини ташкил этиш ишлари олиб борилди.

Бошқарманинг “Помуқ” ва “Алан” конлари газни комплекс тайёрлаш қурилмалари ҳамда сиқув компрессор станцияларининг кузатувчилар хоналарига “6U” телекоммуникацион шкафлари ўрнатилди. Шунингдек, сарф ўлчаш приборлари компьютерларига ҳамда мухандис техник ходимлари компьютерлари учун 880 метр узунликдаги FTP кабеллари ўтказилди.

“Култак”, “Помуқ” ва “Алан” конлари ишчилари шаҳарчаларининг маъмурий бинолари ҳам “6U” телекоммуникацион шкафлар билан жиҳозланди. Видеоселектор ташкил этиш учун ўрнатилган компьютерларга 50 метр “FTP” кабеллари ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти томонидан Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектларида телекоммуникация ва алоқа тармоғи инфраструктурасини ривожлантириш ишлари давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|