“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводидаги сиқув компрессор станциясида профилактика ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда заводлардаги ускуналарда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида йўлга қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводидаги сиқув компрессор станцияси, пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаси (“ДКС УППБС”) компрессорида профилактика ва таъмирлаш ишлари завод ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси Газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасига газ босимини ошириб, пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасига етказиб беришдан иборатдир.

Таъкидлаш жоизки, қурилмаларнинг биттасининг тўхтаб қолиши суткасига 2,2 млн куб метрга яқин табиий газ ва суюқ углеводородларни қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда 300-сонли газ ҳайдаш агрегати компрессорида профилактика ва таъмирлаш ишларини тезкор равишда ўтказишга киришилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун “СҚС ПБАОҚ” (“ДКС УППБС”) сиқув компрессор станцияси газ ҳайдаш агрегатида ўрнатилган “295ГЦ2-270/27,5-64М1” русумли компрессорида таъмирлаш ишлари ишлаб чиқарувчи заводнинг таъмирлаш ишларини ўтказиш йўриқномасига асосан станция муҳандис ходимлари томонидан амалга оширилди.

Профилактика ва таъмирлаш ишларини ўтказиш жараёнида компрессорнинг ички қисми (СПЧ) тўлиқ ечилиб, деталларга ажратилди. Қисмларга ажратилган компрессорнинг ҳар бир деталлари махсус воситалар ёрдамида тозаланиб, қайтадан йиғилди. Газ ҳайдаш агрегатининг қолган барча асосий ва ёрдамчи ускуналарида тўлиқ текширилди ва профилактика ишлари олиб борилди. Шунингдек, таъмирлаш жараёнида бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ўтказилиб, созлаш ишлари олиб борилди.

Натижада газ ҳайдаш агрегатининг узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришини олдини олишга эришилди.

Шунингдек, профилактика ишларини бажариш ва газ ҳайдаш агрегати фавқулотда аварияли ҳолатда тўхтаб қолган вақтда газ қисқаришини олдини олиш мақсадида қисқа муддатда ишга қўшиб юбориш учун захира агрегати билан таъминланади.

Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводидаги сиқув компрессор станцияси, пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаси (“ДКС УППБС”) Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, йилига 10.8 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Станцияда 2012 йилда Украина давлатининг “Сумское НПО” АЖ ва “КМПО” АЖ заводида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилиб ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|