“Ўзбекнефтгаз”: Сирдарёда сотувга қўйилган 13 та ФЁТШлар дастлабки нархидан 50 фоизга арзонлаштирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Фермерларга ёқилғи тарқатиш шоҳобчаларни (ФЁТШ) сотишни янада жадаллаштириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисини Меҳриддин Абдуллаев томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, ФЁТШларни савдога қўйиш нархлари қадам-бақадам дастлабки қўйилган баҳоси ҳар савдода 10 фоиздан туширилиб, 50 фоизгача пасайтирилиб борилмоқда.

Айни кунларда “Гулистон нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сирдарё вилояти ҳудудида жойлашган, ҳозирда фаолияти тўхтатилган 13 та фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчалари дастлабки баҳоланган қийматидан 50 фоизгача арозонлаштирилган нархларда e-auksion.uz сайти орқали сотувга чиқарилди.

Ушбу шохобчаларнинг ҳар бири аниқ ҳудудий чегараларга эга. Шахобчалар ҳудудида бино-иншоотлар, ёқилғи сақлаш сиғимлари, мевали ва манзарали дарахтлар мавжуд. Ишлаб чиқариш ҳамда ёқилғи сотиш шохобчаси ташкил этиш учун қулай жой.

Сотувга қўйилган объектлар ҳолати, жойлашган манзили, ер майдони ва баҳосига оид саволларингизга + 998 67 227 0990, +998 67 227 2828 телефон рақамлари орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

“Гулистон нефть базаси” масъулияти чекланган жамияти маъмурияти

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|