November 5, 2021

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 700 млн АҚШ доллари миқдоригача бўлган халқаро облигациялар Лондон фонд биржасига жойлаштирилади

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан нефть ва газ тармоғи корхоналарини молиявий соғломлаштириш ҳамда тармоқда рақобатни ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Давлат раҳбарининг топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖда белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда ва бунинг натижасида Жамиятнинг иқтисодий имкониятлари кенгаймоқда.

Сўнгги йилларда “Ўзбекнефтгаз” АЖда амалга оширилган ислоҳотлар ўз самарасини берди ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган молиявий ҳисоботига дунёдаги йирик аудитор-консалтинг компанияларидан бири ҳисобланган “Ernst & Young” (Буюк Британия) ижобий аудит хулосаси берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз тарихида илк марта халқаро корпоратив кредит рейтингига ҳам эга бўлди. Жамиятнинг кредит қобилияти тўғрисидаги маълумотлар асосида “Fitch Ratings” қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг суверен (BB-) даражасидаги рейтинг (ВВ-/Барқарор) берилди. Ўз навбатида, “S&P Global Ratings”нинг “BB-” даражасидаги “Барқарор” прогнози билан узоқ муддатли халқаро кредит рейтинги ҳам олинди.

Ислоҳотларнинг амалдаги давоми сифатида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш доирасида корпоратив ҳамда халқаро облигациялар рейтингларини олиш учун “S&Р Global Ratings”, “Fitch Ratings”, “Moody's Investor's Service” агентликлари ҳамда юридик хизматлар кўсатиш учун “White & Саsе LLP” юридик фирмаси билан тегишли битимлар имзоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда босқичма-босқич амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасига (The Lоndоn Stock Ехсhаngе) жойлаштириш режалаштирилди.

2021 йилнинг 3 ноябрь куни бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Нефть ва газ тармоғи трансформациясини амалга оширишда ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 668-сонли Қарори эълон қилинди.

Қайд этиш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2021 йил ноябрь ойида 700 миллион АҚШ доллари миқдоригача бўлган халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасига чиқаради ва жойлаштиради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|