“Ўзбекнефтгаз”: Ахборот коммуникация технологиялари бўлими мутахассислари “Open Data Challenge 2020” танлови совриндори бўлишди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Ахборот коммуникация технологиялари департаменти мутахассиси Севара Ахбаева ўзининг “WeSion Team” жамоаси билан “Open Data Challenge 2020” йиллик хакатонида иштирок этиб, учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

“Open Data Challenge” танлови ахборот технологиялари, тадбиркорлик ва Ўзбекистон иқтисодиётида очиқ маълумотларни ривожлантиришга қаратилган турнир ҳисобланади.

“IT Park” томонидан онлайн тарзда ўтказилган ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳа координатори ҳамда “One Million Uzbek Coders” дастури ва Дубай келажак жамғармаси кўмагида ташкил этилди.

Танловнинг мукофот жамғармаси 40,000 долларини ташкил этди. Таъкидлаш керакки, ғолиблар “IT Park”нинг тезлаштириш дастурини бажариш имконига ҳам эга бўладилар.

Севара Ахбаева бошчилигидаги “WeSion Team” жамоаси давлат сектори йўналиши бўйича Хакатонда иштирок этди.

Танловда мураббийлар томонидан маҳорат дарслари ва тренинглар ўтказилди. “WeSion Team” жамоаси 3 кун ичида МХМ (Минимал ҳаётий маҳсулот)ни ишлаб чиқиб, ўз ечимини тақдим этгач, ҳакамлар ҳайъати қарорига мувофиқ, “WeSion Team” 3-ўринга муносиб деб топилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|