“Ўзбекнефтгаз”: “UNG Petro” корхонаси томонидан “Ёнғин хавфсизлиги ва соғлиқни ҳимоя қилиш” мавзусида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 4 июнь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” МЧЖга қарашли Хоразм вилоятида жойлашган 50-сонли “Ургенч” ва 100-сонли “Хива” номли АЁҚШларда “Ёнғин хавфсизлиги ва соғлиқни ҳимоя қилиш” мавзусидаги ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулотлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилояти бошқармаси ва Хива шаҳри бошқармаси ҳамда Хива шаҳри Тиббиёт бирлашмасининг “Тез ёрдам” бўлими билан ҳамкорликда ўтказили. Унда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишчи ходимлари иштирок этишди.

Ўқув машғулотларида мутахассислар томонидан иштирокчиларга ёнғин хавфсизлиги таркибининг малакаси ва кўникмасини мустаҳкамлаш, ёнғинни бартараф қилишга жалб этиладиган куч ва воситаларни бошқариш ҳамда улардан самарали фойдаланиш, ёнғин назорати ва ёнғинни ўчиришга замонавий фан-техника ютуқлари, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ёнғиннинг олдини олиш, унга қарши курашиш, ёнғин содир бўлганда оловни ўз вақтида ўчириш жараёнлари бўйича билим ва тушунча бериш билан бир қаторда ўқув-машғулоти ҳам ўтказилди.

АЁҚШда шартли равишда автомобилда ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига ёнғин ўчириш автомобиллари етиб боргунга қадар объектдаги ишчи хизматчилари фавқулодда ҳолат бўлган жойдан эвакуация қилинди. АЁҚШ ҳудудида жойлашган ёнғин ўчириш сув олгичига биринчи ёнғин ўчириш автомобили ўрнатилди.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида шартли ёнғин тўлиқ қуршаб олиниб, батамом ўчирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|