“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқда янги бурғиланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олина бошланди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарқий Бердақ” газ конденсат конидаги 66-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишларидан сўнг 2058–2054 метр интерваллари оралиғида перфорация ишлари олиб борилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Шарқий Бердақ” газ конденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2002 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|