“Ўзбекнефтгаз”: Журналист ва блогерлар Тошкент шаҳридаги турли АЁҚШларда сотилаётган бензин сифати ва нархи бўйича жамоатчилик назоратини олиб боришди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда “АИ-91” бензинининг нархи қимматлашгани ва сифати пастлиги ҳақида турли хабарлар пайдо бўла бошлади. Бу масалага ЎзЛиДеПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутати Расул Кушербаев ҳам ўз телеграм каналида пост қолдирди.

Гарчанд, айни пайтда “Ўзбекнефгаз” АЖ тасарруфидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалар (АЁҚШ)ида ушбу русумдаги бензин сотилмаётган бўлсада, бошқа русумдаги бензинлар нархи ва сифатини ўрганиш мақсадида халқ вакиллари, журналист ва блогерлар учун АЁҚШларга пресс-тур ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати Расул Кушербаев , журналист ва блогерлар Хуршид Далиев, Нурбек Алимов, Саидали Мухторалиев, HUMAN.UZ бош муҳаррири Муслим Мирзажоновлар томонидан Тошкент шаҳридаги турли АЁҚШларда жамоатчилик назорати бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Шохобчалардаги бензин сифатини аниқлаш учун шу ернинг ўзида лаборатория текширувлари ўтказилди.

“– Бугун кеч бўлишига қарамай бензин қуйиш шаҳобчаларида бензин нархи ва сифати билан қизиқдик. “Ўзбекнефтгаз” тизимидаги шохобчаларда бензинлар сифати бўйича лаборатория текширувида “АИ-80” маркаси 85, “АИ-92” маркаси эса 94 маркасида бўлиб чиқди. Сифатга гап йўқ.

“АИ-80” марка 5900 сўм, “АИ 92” марка эса 7900 сўмдан сотилмоқда. “АИ-91” бензини бир йилдан буён сотувда йўқ экан. Ушбу маркадаги бензин асосан хусусий бензин шохобчаларида қолибди.

Юқоридаги нархлар фақат “Ўзбекнефтгаз” тизимидаги бензин қуйиш шохобчаларида амал қилмоқда. Қолган хусусий бензин сотувчи ташкилотларда эса нархлар турлича”, – дейди пресс-тур иштирокчиси депутат Расул Кушербаев.

Аввалом бор шуни маълум қиламизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш корхоналаридаги марказий синов лабораторияларида автоматлаштирилган тизим жорий қилинган. Ушбу тизим ўтказилаётган таҳлиллар натижаларини умумий базада жамлаш, маҳсулотлар сифатини оператив назорат қилишда муҳим омил ҳисобланади.

Шунингдек, марказий синов лабораторияларда таҳлиллар ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиниши натижасида, сифат назорати билан бирга ўлчашлар аниқлиги оширилишига эришилди.

Ушбу лабораторияларда нефть маҳсулотларининг таркиби таҳлил қилиниб, сифатини назорат қилиш доимий равишда белгиланган талаблар асосида олиб борилади.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШларнинг ўзида ҳам бензин сифатини лаборатория текширувидан ўтказиш имконияти яратилган. Истеъмолчи сифатида ҳар қандай фуқаро ўзи ҳарид қилаётган бензин сифатини лаборатория текширувидан ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун: Ўзбекистонда автобензин нархларини Ҳукумат қарорлари билан белгилаш амалиётидан воз кечилган. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси биржа савдоларига жаҳон биржаларидаги Brent нефти котировкаларига боғлаб қўйган ҳолда шаклланган бошланғич нархларда қўйиб борилмоқда.

Бугунги кунда Brent маркали нефтнинг жаҳон биржаларидаги котировка нархлари 1 баррели учун 80-81 АҚШ долларни ташкил этган бир вақтда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ “АИ-80” автобензиннинг нархини маҳсулотни ички бозорга катта ҳажмда реализация (интервенция) қилиш ҳисобига бир маромда ушлаб турилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|