“Ўзбекнефтгаз”: Байрам муносабати билан бир гypyҳ ишчи-ходимлар “Фахрий ёрлиқ” ва пул мукофотлари билан тақдирланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда нефть ва газ саноати ходимларининг касб байрами муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан бир гypyҳ ишчи-ходимлар “Фахрий ёрлиқ” ва бир ойлик маош миқдоридаги пул билан мукофотланди.

Мукофотланганларнинг ҳар бири мамлакатимиз нефть ва газ саноати тармоғининг юксалиши йўлида кўп йиллар самарали хизмат қилишган. Айримлари эса қисқа муддат ичида самарали натижаларни кўрсатган ёшларни ташкил этади.

Улар Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами, қолаверса ҳар йили сентябрь ойининг биринчи якшанбасида нишонланадиган нефть ва газ саноати ходимларининг касб байрами арафасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан кўрсатилган бундай эътирофдан мумнун эканлигини билдиришди.

Акциядорлик жамиятининг Марказий аппаратидан 30 нафар, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидан 31 нафар, Муборак газни қайта ишлаш, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводларидан 10 нафар, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ ва “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖдан 10 нафар, И.М. Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида фаолият юритувчи 3 нафар, нефть базалари ва “Uzbekneftegaz GTL” заводининг ходимларидан иборат жами 93 нафар ишчи ходимларга “Фахрий ёрлиқ”лар тантанали равишда топширилди.

Пул мукофоти ходимларнинг ишлаётган корхоналари ҳисобидан ўрнатилган тартибда амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|