March 11

“Ўзбекнефтгаз”: Ходимлар учун “Жамоани шакллантириш ва жипслаштириш” мавзусида психологик учрашув ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан ташкил этилган "Сен азиз ва муқаддассан аёл" ҳафталиги доирасида аёл ходималар учун “Жамоани шакллантириш ва жипслаштириш” (Тимбилдинг) мавзусида мутахассис билан учрашув ўтказилди.

Ушбу учрашувни ташкил этишдан мақсад психологик иқлимнинг ривожланиш хусусиятларини аниқлаш орқали жамоани шакллантиришга ёрдам беришдан иборатдир.

Республика спорт тиббиёт илмий-амалий марказининг психологи Зилола Тўлаганова иштирокида ўтган икки кунлик учрашув “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходималарининг психологик билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Психолог учрашувда “Касб этикаси”, “Жамоанинг характеристикаси”, “Норасмий гуруҳ роллари”, “Низоли вазиятларни олдини олиш” мавзусидаги маърузаларини иштирокчиларга слайдлар, тестлар, ўйинлар орқали ёритиб берди.

– Бугуни учрашув жамоанинг ривожланишини жадаллаштириш орқали иш самарадорлигини ошириш, ходимнинг ижтимоий, маънавий ва руҳий ҳамда оилавий муносабатларини яхшилаш учун хизмат қилади, – дейди Республика спорт тиббиёт илмий-амалий марказининг психологи Зилола Тўлаганова.

Дастлаб малакали психолог иштирокчиларга психологик тестлар бериб, расмлар чиздириб, саволлар бериб, унинг шахс сифатидаги типажини аниқлаб олди. Содда ва оддий кўринган саволлар, оддий чизилган суратлар ҳар бир ходимнинг ҳарактерини ва албатта заиф томонларини ҳам очиб берди. Демак ҳар бир иштирокчи психолог билан учрашув орқали ўз характерини таҳлил қилиш, жамоада, оилада бирдамликни шакллантириш учун зарур йўналишларни ўзи учун белгилаб олди.

– Психолог иштирокидаги учрашув менга ишда, оилада, умуман жамиятда ўз ўрнимни топишда нималар қилишим кераклиги бўйича йўналиш берди, – дейди учрашув иштирокчиси “Ўзбекнефтгаз” АЖ Юридик департаментининг Шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишлари бўлими етакчи юрисконсульти Жумаева Мунисхон. – Шунингдек, ўзимга бўлган ишончни оширишга, руҳан тетик бўлишимга хизмат қилди.

Энг асосийси, психолог ёрдамида қоблиятларимни намоён қилишга ғов бўладиган журъатсизликни енгиш қоидаларини ўзлаштирдим.

Зилола Тўлаганова ходимларга умумий ғоялар, эҳтиёжлар, манфаатлар йўлида ишлаб чиқилган тартиблар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|