“Ўзбекнефтгаз”: Ишлаб чиқариш объектларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида таъминотчи корхоналар билан музокаралар олиб борилди

Бош саҳифа Русский

Жорий 2021 йилнинг 2 августь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Ҳудудий Электр Тармоқлари” АЖ ва “Ўзбекистон Миллий Электр Тармоқлари” АЖ вакиллари билан биргаликда, корхона ва бошқармаларнинг ташқи электр таъминотида содир бўлаётган аварияли ўчишларни олидини олиш бўйича уч томонлама музокаралар олиб борилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхона ва бошқармаларнинг электр энергияси таъминотининг узлуксиз ва ишончлилигини ошириш, содир бўлиши мумкин бўлган аварияли ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек “Ўзбекистон Миллий Электр Тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудий Электр Тармоқлари” АЖ тизимидаги нимстанциялар ва ҳаво электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхона ва бошқармаларнинг ташқи электр таъминотида содир бўлган аварияли ўчишлар чуқур таҳлил қилиниб, келгусида аварияли ўчишларнинг олдини олиш ва уларни бартараф қилиш юзасидан мақсад ва устувор вазифалар белгилаб олинди.

Ушбу музокараларнинг ўтказилишидан асосий мақсад, тизимдаги барча корхоналарнинг электр ва технологик қурилмаларини бир маромда ишлашини таъминлаш, технологик жараёнларга салбий таъсирни олдини олиш ва жамият объектларини сифатли узлуксиз электр энергия билан таъминлашдан иборат.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош энергетика бўлими

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|