Қашқадарёдаги барча касб-ҳунар марказлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимига бириктирилади (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш ҳамда давлат раҳбари сифатида бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига келди.

Қашқадарёда ишсизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитишнинг мутлақо янги тизими жорий этилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Бу ҳақда kun.uz сайти маълум қилди.

“Мен “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев билан батафсил гаплашдим. Қашқадарёда бу жамият иштирокида янгича тизим йўлга қўямиз.

Бунда нефть ва газ соҳасининг вилоятда фаолият кўрсатаётган 5 та йирик корхона мутахассислари тажрибасидан фойдаланамиз. Энди, ҳудуддаги барча касб-ҳунар марказлари иккита энг йирик бўлган Шўртан газ кимё мажмуаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводига бириктирилади.

Бу дегани, шу корхона мутахассислари талаб юқори бўлган мутахассисларни вилоят бўйича тайёрлаш режаларини белгилайди, ўқув дастурлар ва методикасини амалиётдан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқади, ҳар бир ёш ўқувчи ўқиш жараёнида ўз мутахассисликлари бўйича амалиёт ўтишини ташкил этади.

Янги очилган мономарказда IT, мураккаб ускуна оператори ва бошқа юқори технологик мутахассисликлар ўргатилади. Шунингдек, ҳар бир туманда камида бештадан, жами вилоятда 90 та касбга ўқитиш масканларида туманнинг ихтисослигидан келиб чиқиб, ёшлар ва ишсизлар касбга бепул ўқитилади.

Шу тизим орқали, келгуси беш йилда 150 мингдан зиёд ишсизлар ва ёшлар тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитилади. Бундан ташқари, Шаҳрисабз, Китоб, Касби ҳамда Қарши шаҳрида ҳунармандчилик марказлари қурилиб, 15 мингдан зиёд ёшлар шогирдликка олинади”, деди президентликка номзод Шавкат Мирзиёев.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|