“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи биржа савдолари орқали газ конденсатини сотиб олмоқда

Бош саҳифа Русский

Ноҳалол тадбиркорлик субъектлари томонидан ички бозорда юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг нархларини сунъий оширишга, танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтиришга йўл қўймаслик, тақсимлаш тизими элементларини тугатиш ҳамда биржа савдоларини янада фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мардаги ПҚ–5031-сонли “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди.

Президентнинг ушбу фармони тадбиркорлик субъектлари учун қатор янги имкониятларни тақдим этди. Хусусан, уларнинг поливинилхлорид, формалин, этил спирти, кумуш, нефть ва газ конденсати каби товарлар савдосига эркин кириш имкониятини кенгайтирмоқда.

Жорий йилнинг 15 июнидан бошлаб товарларнинг аксарият турлари бўйича очиқ биржа савдолари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси томонидан белгиланган вазифаларни бажаришда, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи биржа савдолари орқали газ конденсатини сотиб олади.

Маълумот учун: “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ – "Ўзбекнефтгаз" АК таркибидаги саноат корхонаси, унинг асосий вазифаси нефть ва газ конденсатини қайта ишлашдир.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|