October 19, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Саватли” конида янги кириш тармоқлар блоки ишга туширилиб, табиий газ қувурлари ўрнатилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва газ қувурларида сиқилишларни олдини олиш мақсадида “Саватли” конида кириш тармоқлар блоки ишга туширилди ва “Саватли” Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасигача диаметри Д-426мм.ли янги газ қувури ўрнатилди.

Мазкур кириш тармоқлар блоки ва газ қувурини ишга туширилиши билан ушбу кондан қазиб чиқарилаётган табиий газни янги қурилган кириш тармоқлар блокига йиғиш ҳамда “Саватли” Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасига узатиш имконияти яратилди.

“Саватли” конидан қазиб чиқарилаётган табиий газни дастлабки тайёрлаш натижасида қувурлардаги гидравлик қаршиликлар ва табиий газ сиқилиши ҳолатлари бартараф этилиши ҳисобига кунлик қўшимча табиий газ қазиб чиқариш хажми кўпайишига эришилди.

Маълумот учун: “Саватли” кони Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2019 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|