“Ўзбекнефтгаз”: Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг содир бўлиши 60 фоизга камайди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан бошқарма ва корхоналардаги ишлаб чиқариш объектларида ходимлар хавфсизлигини таъминлаш борасида қатор чора тадбирлар белгилаб берилган.

Хусусан, Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан олиб борилган ишлар ва қатъий назорат натижасида 2021 йилнинг январ-июнь ойлари ҳолатига кўра, ишлаб чиқаришда ходимлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлмади.

Маълумот учун: 2020 йилда 4 та бахтсиз ҳодиса содир этилган бўлиб, шундан 3 таси оқибати ўлим ва 1 таси оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодисадир.

2019 йилда 7 таси бахтсиз ҳодиса содир этилган бўлиб, шундан 4 таси оқибати ўлим ва 3 таси оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодисадир.

2018 йилда 7 та бахтсиз ҳодиса содир этилган бўлиб, шундан 6 таси оқибати ўлим ва 2 таси оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодисадир.

2017 йилда 10 та бахтсиз ҳодиса содир этилган бўлиб, шундан 11 таси оқибати ўлим ва 5 таси оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодисадир.

"Ўзбекнефтгаз” АЖда 2017 йилга нисбатан 2020 йилда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг содир бўлиши 60 фоизга, оқибати ўлим билан тугаш 73 фоизга ва турли даражадаги тан жароҳати олганлар 80 фоизга камайган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|