February 22

“Ўзбекнефтгаз: Бошқарув раиси “Air Products” компанияси бош директори билан музокаралар олиб борди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва АҚШнинг “Air Products” компанияси бош директори Самир Серхан ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

“Air Products” компанияси “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган “GTL” технологияси асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. Лойиҳанинг амалга оширилиши 3,6 миллиард куб метр тозаланган метанни қайта ишлаш орқали 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш имконини беради.

Шуни таъкидлаш керакки, “Air Products” (NYSE: APD) саноат газларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи компаниялардан бири сифатида дунё бозорида 80 йилдан бери ўз ўрнига эга.

Компаниянинг асосий фаолиятига турли соҳалар учун атмосфера ва технологик газлар ва тегишли ускуналарни ишлаб чиқариш, шу жумладан, нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё, металлургия, электроника, озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқариш киради.

Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидладилар ҳамда истиқболли янги йўналишлар муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрь ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “Air Products” компаниясининг Марказий Европа, МДҲ бўйича Вице-президенти Вацлав Харант билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб борган эди.

2021 йилнинг сентябрь ойида ушбу компания бош директори Самир Серхан билан бўлиб ўтган учрашувда биргаликдаги қайта ишлаш фаолиятнинг янги йўналишларини ривожлантиришга келишиб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|