January 12, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Мароқанд нефть базаси” томонидан истеъмолчиларга 42 500 тонна нефть маҳсулотлари етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть базаларидаги маҳсулотларни сифатли сақлаш ҳамда уни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига ўз вақтида керакли миқдорда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Белгилаб олинган вазифалар доирасида “Мароқанд нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятида жорий йил бошидан жамиятни молиявий соғломлаштириш, дебитор қарздорликларни камайтириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, бино-иншоотларни таъмирлаш ҳамда техник ҳолатларини талаб даражасига келтириш борасида режа асосида, қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Мароқанд нефть базаси” МЧЖ томонидан жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида истеъмолчиларга жами 42 500 тонна нефть маҳсулотлари, жумладан, 23 700 тонна автобензин, 18 800 тонна дизель ёнилғиси етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иктисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув қарорларига асосан нефть база томонидан жами 40 та фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчалари(ФЁТШ) 3,5 млрд сўмга оммавий электрон савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига сотилди.

Жорий йилнинг 11 ойида самарасиз ва эҳтиёж кам бўлган объектларни ижарага бериш орқали 600,0 млн сўм даромад олинган.

Объектдаги технологик жиҳозлар ва нефть маҳсулотларининг сифатли сақлаш, ишлаб чиқариш жараёнида фавқулодда вазиятларни ҳамда йўқотишларни олдини олиш мақсадида сиғимлар боғидаги 2 000 куб метр ҳажмли сиғим остки қисми капитал таъмирланди, қолганларида капитал таъмирлаш ишлари режа асосида амалга оширилмоқда.

Нефть базанинг 2021 йил 1 октябрь ҳолатига жами дебитор қарздорлик 45,6 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, молиявий соғломлаштириш доирасида олиб борилган ишлар натижасида қарздорликни 2,0 млрд сўмга камайтиришга эришилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|